Наманган шаҳридаги бекатларда барча учун қулай шарт-шароитлар яратилади,

22.08.2024

Наманган шаҳридаги бекатларни тадбиркорлар томонидан эгаллаб олинганлиги йўловчиларга бир мунча қийинчилик туғдираётгани эътироз остига олинган.
Хабарингиз бор Ўзбекситон Республикаси Президенти ташаббуси билан йўловчи ташиш транспорти соҳасини ривожлантириш, йўловчиларга қулайлик ҳамда сифатли транспорт хизматларини йўлга қўйиш бўйича ҳудудларда кўплаб ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан Наманган вилояти ҳокимининг ташаббуси билан Наманган шаҳар ҳудудига замонавий автобуслар олиб келинди.
Ҳозирда транспорт қатнови графигини тўғри йўлга қўйиш, бекатлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш, шароитларни яхшилаш ҳамда янги бекатлар қуриш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда.
Жамоат транспорти фаолиятида муаммоли вазиятларни тез фурсатда бартараф этиш, фуқаролар учун барча қулайликлар яратиб бериш чоралари кўрилмоқда.