Танлов комиссияси аъзолари учун навбатдаги ўқув - семинар 21-август куни Наманган вилояти Транспорт бошқармасида ташкил этилди

21.08.2024

Иштирокчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу ўқувда филиал мутахассислари томонидан вакант лавозимлар бўйича очиқ танловларни ўтказиш, номзодларни малака талаблари бўйича саралашда шаффофликни таъминлаш, танлов якунлари бўйича ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш юзасидан барча ходимлар ва комиссия аъзоларига тушунчалар берилди.
Айниқса инсон ресурсларини бўйича масъул ходим таътилда, хизмат сафарида ёки ходим алмашганда инсон ресурсларини бошқариш билан боғлиқ масалалар билан электрон платформалар орқали иш фаолиятини самарали олиб бориш юзасидан комиссия аъзолари хамда барча ходимларга қўлланмаларни фойдаланиш учун тақдим этилди.

Ўқув семинари якунида мавжуд муаммолар бўйича савол-жавоб қилиниб, тегишли тушунча ва тавсиялар берилди.