Наманган шаҳридаги брутто-шартномасига ўтказилиши режалаштирилган йўналишларда йўл инфратузилмасини ташкил этишдаги муаммоа ва таклифлар атрофлича муҳокама этилди

16.08.2024

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги "Жамоат транспортини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-59 сонли қарори ижроси юзасидан Наманган шаҳрида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизматларини кўрсатиш бўйича Наманган вилояти транспорт бошқармасида Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Наманган вилояти Наманган шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи ҳамда   масъуллар иштирокида Наманган вилоят транспорт бошқармаси томонидан аниқланган, Наманган шаҳридаги брутто-шартномасига ўтказилиши  режалаштирилган йўналишларда  йўл инфратузилмасини ташкил этишдаги муаммоа ва таклифлар атрофлича муҳокама этилди. Муҳокама давомида брутто-шартномасига ўтказилиши  режалаштирилган 4 та автобус йўналишларида 61 та енгил конструкцияли автобус бекатлари қуриш ишларини амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.