Жамоат транспортига эътибор янада кучайтирилади

Chop etish Sahifani ulashish
30.01.2025 226 Yangiliklar

Наманганда жамоат транспортини ривожлантириш ва аҳолига қулай хизмат кўрсатиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтган йили вилоят маркази учун замонавий автобуслар келтирилиб, фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга жамоат транспорти учун турaргоҳ лойиҳаси тақдим этилди.

Лойиҳага кўра, жорий йилда ҳам Наманганга янги автобуслар олиб келиниши режалаштирилган бўлиб, ушбу ташаббусларнинг узлуксиз давом эттирилиши белгиланган.

Вилоят раҳбари лойиҳани маъқуллаб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва уни амалга ошириш юзасидан масъулларга топшириқ берди. Шу билан бирга, жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча таклифлар ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади