2023-YIL 13-YANVAR KUNI SOAT 14:00 DA SHAHAR, SHAHAR ATROFI VA VILOYAT ICHI SHAHARLARARO YO‘NALISHLARIDA ISHLASH HUQUQINI OLISH UCHUN NAVBATDAGI OCHIQ TENDER TANLOVI O‘TKAZILADI

13.12.2022

Шаҳар атрофи йўналишли такси йўналишлари

1.

171 ЙТ

Чортоқ автостанцияси-7-мактаб икки томондан

2.

224 ЙТ

Хаққулобод-Бўстон (Қизилтов) икки томондан

3.

359 ЙТ

Поп-Янгиобод икки томондан

4.

409 ЙТ

Чортоқ-Янгиқўрғон икки томондан

5.

400 ЙТ

Тўрақўрғон-Ахси икки томондан

6.

372 ЙТ

Тўрақўрғон-Кужрон икки томондан

7.

351 ЙТ

Чортоқ-Хазратишоҳ икки томондан

8.

338 ЙТ

Чуст-Варзик икки томондан

9.

286 ЙТ

Учқўрғон-Чортоқ икки томондан

10.

282 ЙТ

Чуст-Ёрқишлоқ икки томондан

11.

244 ЙТ

Наманган-Косонсой икки томондан

12.

220 ЙТ

Норин-Учқўрғон икки томондан

13.

178 ЙТ

Учқўрғон-Бурилма икки томондан

14.

165 ЙТ

Чуст-Қорақўрғон икки томондан

15.

164 ЙТ

Чуст-Звутқанд икки томондан

16.

343 ЙТ

Наманган -Янгиқўрғон икки томондан

17.

284 ЙТ

Кўприк боши-АБЗ 8-км икки томондан

18.

418 ЙТ

Тўрақўрғон марказ-Хўжанд Тўрақўрғон марказ томондан

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 738-сонли қарори талабларига мувофиқ шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади. Тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган, тегишли равишда автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”га мувофиқ:

-Тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим этилади;

-Айнан битта автотранспорт воситаси бир вақтнинг ўзида бир нечта тугалланмаган лотларга ҳамда амалдаги шартномага мувофиқ йўналишга бириктирилган автотранспорт воситаларининг тендер таклифи сифатида ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилмайди (шартноманинг амал қилиш муддати тугашига олтмиш ва ундан кам кун қолганида мазкур шартномада кўрсатилган автотранспортларнинг ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилади).

Талабгор тендер таклифларини тақдим этиши учун тендерни ташкил этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида эълон бериш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўловни Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ҳисоб рақамига (АТБ “Ипотека банк” Чилонзор бўлими, ҳ/р: 4014108604262773422967279, банк коди 00997, СТИР: 202811527) ўтказиб, ўз тендер таклифларини ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим этиши керак.

Тендер таклифлари белгиланган муддат якунланганидан кейин қабул қилинмайди ҳамда Тендер таклифлари тақдим этилганидан кейин қатнашчилар уларга тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эмас.

Қатнашчилардан тендер бўйича келиб тушган таклифлар ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланади.