2022-YIL 25-AVGUST KUNI SOAT 14:00 DA SHAHAR, SHAHAR ATROFI VA VILOYAT ICHI SHAHARLARARO YO‘NALISHLARIDA ISHLASH HUQUQINI OLISH UCHUN NAVBATDAGI OCHIQ TENDER TANLOVI O‘TKAZILADI

20.07.2022

Шаҳар автобус йўналишлари

1.

8-сонли

Чорсу-Сарбон

 

Шаҳар атрофи автобус йўналишлари

 

2.

ШАЙ-431

Темир йўл кесишмаси-Тобулоқ икки томондан

 

3.

ШАЙ-181А

Наманган – Гулдиров икки томондан

 

4.

ШАЙ-199

Чортоқ - Уйчи – Жийдакапа икки томондан

 

5.

ШАЙ-310

Наманган - Тошбулоқ (Олаҳамак орқали) икки томондан

 

6.

ШАЙ-288

Наманган – Шамсикўл икки томондан

 

7.

ШАЙ-155

Поп-ШРЗ икки томондан

 

8.

ШАЙ-251

Наманган-Тошбулоқ (Хонобод орқали) икки томондан

 

9.

ШАЙ-236

Наманган-Файзиобод икки томондан

 

10.

ШАЙ-231

Наманган-Хаққулобод икки томондан

 

11.

ШАЙ-166

Жомашуй - Наманган  (Тошбулоқ орқали) икки томондан

 

12.

ШАЙ-362

Косонсой – Тўрақўрғон икки томондан

 

13.

ШАЙ-343

Наманган-Янгиқўрғон икки томондан

 

14.

ШАЙ-244

Наманган – Косонсой икки томондан

 

15.

ШАЙ-428

Наманган –Чортоқ (Уйчи орқали) икки томондан

 

16.

ШАЙ-228

Наманган-Учкургон Наманган томондан

 

Вилоят ичи шахарлараро автобус йўналишлари

 

17.

ВХ-210

Наманган-Қорақалпоқ икки томондан

 

18.

ВХ-347

Наманган - Оқтом (Ўзак орқали) икки томондан

 

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 738-сонли қарори талабларига мувофиқ шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади. Тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган, тегишли равишда автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”га мувофиқ:

-Тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим этилади;

-Айнан битта автотранспорт воситаси бир вақтнинг ўзида бир нечта тугалланмаган лотларга ҳамда амалдаги шартномага мувофиқ йўналишга бириктирилган автотранспорт воситаларининг тендер таклифи сифатида ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилмайди (шартноманинг амал қилиш муддати тугашига олтмиш ва ундан кам кун қолганида мазкур шартномада кўрсатилган автотранспортларнинг ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилади).

Талабгор тендер таклифларини тақдим этиши учун тендерни ташкил этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида эълон бериш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўловни Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ҳисоб рақамига (АТБ “Ипотека банк” Чилонзор бўлими, ҳ/р: 4014108604262773422967279, банк коди 00997, СТИР: 202811527) ўтказиб, ўз тендер таклифларини ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим этиши керак.

Тендер таклифлари белгиланган муддат якунланганидан кейин қабул қилинмайди ҳамда Тендер таклифлари тақдим этилганидан кейин қатнашчилар уларга тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эмас.

Қатнашчилардан тендер бўйича келиб тушган таклифлар ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланади.