2022-YIL 23-DEKABR KUNI SOAT 14:00 DA SHAHAR, SHAHAR ATROFI VA VILOYAT ICHI SHAHARLARARO YO‘NALISHLARIDA ISHLASH HUQUQINI OLISH UCHUN NAVBATDAGI OCHIQ TENDER TANLOVI O‘TKAZILADI
Шаҳар атрофи йўналишли такси йўналишлари |
||
1. |
185 ЙТ |
Жомашуй-Қорақалпоқ икки томондан |
2. |
179 ЙТ |
Қўғай-Қурама икки томондан |
3. |
174 ЙТ |
Учқўрғон автостанцияси-4-бўлим икки томондан |
4. |
340 ЙТ |
Чуст-Олмос икки томондан |
5. |
218 ЙТ |
Мингбулоқ-Тўрақўрғон икки томондан |
6. |
392 ЙТ |
Тахтакўприк-Ипакчилик икки томондан |
7. |
417 ЙТ |
Косонсой автостанцияси-Чиндовул икки томондан |
8. |
197 ЙТ |
Янгиқўрғон автостанцияси-Хўжашўркент икки томондан |
9. |
412 ЙТ |
Хаққулобод автостанцияси-Тошкент ММТП икки томондан |
10. |
411 ЙТ |
Уйчи-Учқўрғон автостанцияси икки томондан |
11. |
410 ЙТ |
Янгиқўрғон автостанцияси-Қораполвон икки томондан |
12. |
388 ЙТ |
Янгиқўрғон автостанцияси-Хадикент икки томондан |
13. |
382 ЙТ |
Хаққулобод автостанцияси-Жийдакапа икки томондан |
14. |
380 ЙТ |
Поп автостанцияси-Хонобод икки томондан |
15. |
378 ЙТ |
Янгиқўрғон-Поромон икки томондан |
16. |
374 ЙТ |
Норин-Янгиобод икки томондан |
17. |
233 ЙТ |
Наманган-Элатан икки томондан |
18. |
361 ЙТ |
Косонсой автостанцияси-Исковот икки томондан |
19. |
414 ЙТ |
Тўрақўрғон марказ-Оқтош икки томондан |
20. |
384 ЙТ |
Жомашуй-Момохон икки томондан |
21. |
364 ЙТ |
Эшобод-Қизилой икки томондан |
22. |
345 ЙТ |
Поп автостанцияси-Пунгон икки томондан |
23. |
366 ЙТ |
Поп автостанцияси-Ғурумсарой икки томондан |
24. |
297 ЙТ |
Темир йўл кесишмаси-Тошбулоқ икки томондан |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 738-сонли қарори талабларига мувофиқ шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади. Тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган, тегишли равишда автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”га мувофиқ:
-Тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим этилади;
-Айнан битта автотранспорт воситаси бир вақтнинг ўзида бир нечта тугалланмаган лотларга ҳамда амалдаги шартномага мувофиқ йўналишга бириктирилган автотранспорт воситаларининг тендер таклифи сифатида ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилмайди (шартноманинг амал қилиш муддати тугашига олтмиш ва ундан кам кун қолганида мазкур шартномада кўрсатилган автотранспортларнинг ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилади).
Талабгор тендер таклифларини тақдим этиши учун тендерни ташкил этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида эълон бериш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўловни Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ҳисоб рақамига (АТБ “Ипотека банк” Чилонзор бўлими, ҳ/р: 4014108604262773422967279, банк коди 00997, СТИР: 202811527) ўтказиб, ўз тендер таклифларини ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим этиши керак.
Тендер таклифлари белгиланган муддат якунланганидан кейин қабул қилинмайди ҳамда Тендер таклифлари тақдим этилганидан кейин қатнашчилар уларга тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эмас.
Қатнашчилардан тендер бўйича келиб тушган таклифлар ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланади.