2022-YIL 12-SENTABR KUNI SOAT 14:00 DA SHAHAR, SHAHAR ATROFI VA VILOYAT ICHI SHAHARLARARO YO‘NALISHLARIDA ISHLASH HUQUQINI OLISH UCHUN NAVBATDAGI OCHIQ TENDER TANLOVI O‘TKAZILADI

11.08.2022

Шаҳар атрофи йўналишли такси йўналишлари

1.

154 ЙТ

Поп автостанцияси-Чодак икки томондан

 

2.

384 ЙТ

Жомашуй-Момохон икки томондан

 

3.

416 ЙТ

Чортоқ-Замир икки томондан

 

4.

409 ЙТ

Чортоқ-Янгиқўрғон икки томондан

 

5.

404 ЙТ

Хаққулобод-Қўғай икки томондан

 

6.

181 ЙТ

Наманган ш.-Ўлмас икки томондан

 

7.

178 ЙТ

Учқўрғон-Бурилма икки томондан

 

8.

419 ЙТ

Норинкапа-Янгифарғона икки томондан

 

9.

199 ЙТ

Уйчи-Жийдакапа икки томондан

 

10.

378 ЙТ

Янгиқўрғон-Поромон икки томондан

 

11.

258 ЙТ

Уйчи-Чорток икки томондан

 

12.

366 ЙТ

Поп-Ғурумсарой икки томондан

 

13.

197 ЙТ

Янгиқўрғон-Хўжашўркент икки томондан

 

14.

371 ЙТ

Янгиқўрғон-Калишоҳ икки томондан

 

15.

345 ЙТ

Поп-Пунгон икки томондан

 

16.

398 ЙТ

Чортоқ-Бешкапа икки томондан

 

17.

365 ЙТ

Хаққулобод-Тўда икки томондан

 

18.

334 ЙТ

Косонсой-Худайбердиев икки томондан

 

19.

415 ЙТ

Тўрақўрғон-Бураматут икки томондан

 

20.

363 ЙТ

Жомашуй-Қолгандарё икки томондан

 

21.

162 ЙТ

Чуст-Ғова икки томондан

 

22.

414 ЙТ

Тўрақўрғон марказ-Оқтош икки томондан

 

23.

368 ЙТ

Уйчи -Ғайрат икки томондан

 

24.

372 ЙТ

Тўрақўрғон марказ-Кужрон

 

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 738-сонли қарори талабларига мувофиқ шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади. Тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган, тегишли равишда автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”га мувофиқ:

-Тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим этилади;

-Айнан битта автотранспорт воситаси бир вақтнинг ўзида бир нечта тугалланмаган лотларга ҳамда амалдаги шартномага мувофиқ йўналишга бириктирилган автотранспорт воситаларининг тендер таклифи сифатида ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилмайди (шартноманинг амал қилиш муддати тугашига олтмиш ва ундан кам кун қолганида мазкур шартномада кўрсатилган автотранспортларнинг ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилади).

Талабгор тендер таклифларини тақдим этиши учун тендерни ташкил этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида эълон бериш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўловни Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ҳисоб рақамига (АТБ “Ипотека банк” Чилонзор бўлими, ҳ/р: 4014108604262773422967279, банк коди 00997, СТИР: 202811527) ўтказиб, ўз тендер таклифларини ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим этиши керак.

Тендер таклифлари белгиланган муддат якунланганидан кейин қабул қилинмайди ҳамда Тендер таклифлари тақдим этилганидан кейин қатнашчилар уларга тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эмас.

Қатнашчилардан тендер бўйича келиб тушган таклифлар ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланади.