Расмий муносабат

Chop etish Sahifani ulashish
17.07.2025 380 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16-февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-59-сонли қарорига кўра, Наманган шаҳрида брутто-шартномаси асосида хизмат кўрсатувчи йўналишларда аҳолига юқори сифатли ва қулай йўловчи ташиш хизматларига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш, соҳада бозор тамойилларини жорий этиш, хусусан молиялаштириш тизими ва тариф сиёсатини такомиллаштириш орқали хусусий сектор учун жозибали бизнес муҳитини яратиш мақсадида, Наманган шаҳрида замонавий автобусларда хизмат кўрсатиш учун 9 та автобус йўналишлари хужжатлари тайёрланиб, янги замонавий минимал ижтимоий талабларга жавоб берадиган автобусларда 6 та йўналишдарда қатновлар амалга ошириб келинмоқда.
Наманган вилояти транспорт бошқармаси томонидан автобус йўналишларида йўловчиларга яратилган шарт-шароитлар ўрганиб чиқилиши жараёнида ҳизмат куўрсатилиши режалаштирилган 9 та автобус йўналишларида жами 391 та бекатлар бўлиши белгиланган бўлиб, амалда 179 та бекатлар мавжудлиги, 212 та бекатларни қуриш талаб этилиши маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Ҳудудларда жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 757-сонли қарорига мувофиқ, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларидаги автобус бекатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ташкил этилишини инобатга олиб, Наманган шаҳрида 9 та йўналишларда етишмаётган автобус бекатларини ташкил этиш мақсадида Республикамизнинг марказий (Тошкент, Самарқанд) шаҳарларида қурилган автобус бекатлари намуна сифатида олиниб, бекат қуриш истагида бўлган тадбиркорларларга ҳавола этиш учун Наманган шаҳар ҳокимлигига тақдим этилганлигини билдирамиз.
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ТРАНСПОРТ БОШҚАРМАСИ