Ғалла ўрими: пухта тайёргарлик мўл ҳосил гарови
2024-йилнинг 1-июнидан бошлаб ҳудудларда ғаллани давлат томонидан сотиб олиниши эркинлашади. Бунда, фермерлар томонидан ғалланинг давлатга сотилиши бозор нархлари асосида белгиланади. Эндиликда, деҳқон ва фермерлар ўзлари етиштирган йирик ҳисобдаги ғалла ҳосилини давлатга эркин, муҳими бозор нархида сотишлари мумкин. Жаҳон бозорларида озиқ-овқат нархлари кун сайин юқори суръатлар билан ўсиб бораётган шу кезларда нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли бу – фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтириш ҳисобланади.
Туманда 137 та фермер хўжаликлари томонидан 5160 гектар майдонда буғдой парваришланмоқда. 16629 тонна дон маҳсулоти давлатга сотиш режалаштирилган. Ўримга 22 та отряд шакллантирилиб, зарур мутахассислар ва техникалар бириктирилган.