Давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

07.02.2024

Мамлакатимизда фуқаролар, шунингдек, давлат хизматчиларининг соғлиғини муҳофаза қилишга давлат сиёсатининг энг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратиб келинмоқда.

Айнан шу мақсадни кўзлаб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан, соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда вилоятда фаолият олиб бораётган давлат хизматчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш белгиланган.

Хусусан, бугун Наманган вилоят транспорт бошқармаси ходимлари белгиланган график асосида малакали шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди.

Касалликларни эрта босқичида аниқлаш ва уларни олдини олиш давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолиятида самарадорлик ва натижадорликка эришишини таъминлашнинг асосий мезонларидан биридир.